Қатар ҳукумати АҚШнинг собиқ бош прокурори Жон Эшкрофтга тегишли юридик фирмага 2,5 миллион доллар тўлади. У прокуратурага Кичик Жорж Буш даврида раҳбарлик қилган эди, деб хабар беради NBC News.
Айтилишича, фирма юристлари Қатарга нисбатан илгари сурилаётган террорчилик айбловларини инкор қилиши ҳамда мамлакат ҳукумат халқаро террорчиликка қарши кураш йўлида олиб бораётган ишларга баҳо бериши лозим бўлади.
Маълум бўлишича, Эшкрофт бу ишда шахсан иштирок этади.
Изоҳ (0)