Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари унга босим ўтказганини айтди. Бу ҳақда у Twitter’да журналист Яша Левиннинг твитига жавобан ёзди, деб хабар беради Meduza.
Дуровнинг сўзларига қараганда, у 2016 йили дастурчилар жамоаси билан АҚШда бўлганида федерал органлар ходимлари бир ҳафта ичида икки марта унинг дастурчиларини сотиб олишга уринган, унинг ўзига хос ФҚБ томонидан босим ўтказилган. Босим айнан нимадан иборат бўлганини Дуров аниқлаштирмади, аммо АҚШда чинакам криптографик мустақил дастур яратиш имконсиз эканлигини таъкидлади.
During our team's 1-week visit to the US last year we had two attempts to bribe our devs by US agencies + pressure on me from the FBI.
— Pavel Durov (@durov) June 11, 2017
Шунингдек, Дуров Signal ҳимояланган мессенжерини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, мессенжер АҚШ ҳукумати билан боғлиқ Open Technology Fund жамғармасидан молиялаштирилади, шу боис уни ҳимояланган деб бўлмайди.
Изоҳ (0)