Филиппиннинг Шимолий Ланао провинциясида жангарилар билан тўқнашувлардан сўнг 70 нафар полициячи бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бу борада Минданао полицияси бошлиғи Реубен Теодор Синдак маҳаллий радиога маълум қилди.
Синдакнинг сўзларига қараганда, бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган полициячиларнинг айримлари шунчаки йўллар ёпилгани боис алоқага чиқа олмаётган бўлиши ҳам мумкин, шу боис уларнинг аниқ сонини белгилаш мушкул.
Полициячилар жангариларга қарши курашда ҳарбийларга ёрдам бермоқда.
Изоҳ (0)