StoneTemple компанияси таҳлилчилари машҳур овозли ёрдамчилардан қайси бири инсон буйруқларини яхшироқ тушуниб, яхшироқ жавоб қайтаришини аниқлади. Биринчи ўринга Google Assistant лойиқ кўрилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Google Assistant билан бир қаторда бошқа овозли ёрдамчиларнинг имкониятлари ҳам синовдан ўтказилди. Улар орасида Siri, Microsoft Cortana ва Amazon Alexa бор. Улардан ҳар бирининг самарадорлиги 5 мингдан ортиқ савол воситасида текширилди.
Бу саволлар спорт мусобақалари, об-ҳаво ва бошқа мавзуларда эди.
Иккинчи ўринни Cortana, кейинги ўринларни Siri ва Amazon Alexa эгаллади.
Изоҳ (0)