Хитойда автобус йўловчисининг хатти-ҳаракатлари ЙТҲга олиб келди. Воқеа акс этган видео YouTube’га жойлаштирилди.
Маълум бўлишича, Гуандун провинциясидаги воқеага оилавий низо сабаб бўлган. Эркак хотини билан жанжаллашиб қолган. Бунинг натижасида бошқарувни ҳайдовчидан тортиб олган ва жамоат транспортини ағдариб юборган.
Авария оқибатида саккиз киши жароҳатланди. Қоидабузар ҳибсга олинди.
Daily Mail’га кўра, маҳаллий транспорт департаменти роликнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган. Воқеа 7 июнь куни рўй берган, аммо видео интернетга 10 июнь куни жойлаштирилган.
Изоҳ (0)