Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Паяриқ туманида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Давлатимиз раҳбари Паяриқ туманида аҳоли учун икки ва уч қаватли арзон уй-жойлар қуриш лойиҳаси билан ҳам танишди», — дейилади агентлик ахборотида.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказини қуриш лойиҳаси билан танишгани ҳақида ахборот берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 10 июнь куни Самарқандда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.
Изоҳ (0)