Тошкент шаҳрида 5—9 июнь кунлари Ўзбекистон—Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги 56-мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Мажлис давомида икки давлат ҳукумат делегациялари Ўзбекистон—Қозоғистон давлат чегарасининг демаркациясига оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишишни давом эттирди.
«Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди», — дейилади ТИВ ахборотида.
Изоҳ (0)