2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Европа мамлакатлари саралашнинг 6-турини бошлаб олди.
«B» гуруҳининг дастлабки беш турида зафар қучган Швейцария термаси, олтинчи ўйинда ҳам 3 очкони қўлга киритди. АПЛда тўп сураётган Гранит Жака ҳамда Жердан Шакири томонидан урилган голлар сабаб Швейцария саралашда юз фоизлик натижа қайд этиб турибди.
Европанинг амалдаги чемпиони Португалия саралашни айнан Швейцариядан учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаганди. Кейинги беш ўйинда Криштиану Роналду жамоадошлари зафар қучишга эришди. Кеча Латвияга қарши саф тортган Португалия йирик ғалабани тантана қилди. Криштиану дубл қайд этишидан ташқари, шеригининг голига пас ҳам узатди.
Португалия терма жамоаси 17 июнь куни Росссияда старт оладиган Конфедерациялар кубогида Европа чемпиони сифатида иштирок этади.
ЖЧ—2018. Саралаш «B» гуруҳи. 6-тур 9 июнь, жума
Изоҳ (0)