КПСС Марказий қўмитасининг биринчи котиби Никита Хрушчёвнинг набираси ва асранди қизи Юлияни Москва шаҳрида электричка уриб кетди, шундан сўнг у ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса «Солнечная» станциясида юз берган. 77 ёшли Юлия Хрушчёва Внуково—Москва поездининг уриб кетиши оқибатида олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлди.
Юлия Хрушчёва 1940 йилда Никита Хрушчёвнинг ўғли Леонид Хрушчёв оиласида дунёга келган. Леонид Хрушчёв фронтда бедарак йўқолгандан сўнг, Никита Хрушчёв уни асраб олган эди.
Изоҳ (0)