Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Миср Қатар билан алоқадор 59 киши ва 12 та ташкилотни террорчилик рўйхатига киритди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Тўртта араб мамалкати баёнотида кўрсатилган шахслар ва ташкилотларнинг Қатарнинг бир томондан терроризмга қарши курашни эълон қилиб, иккинчи томондан турли террорчилик ташкилотларини молиялаштириш, қўллаб-қувватлаш ва яширишни ўз ичига олувчи икки ёқлама сиёсатига алоқадор эканлигини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд эканлиги таъкидланади.
Рўйхатлар янгиланиб туриши маълум қилинди.
Аввалроқ БАА Қатарга парвоз қилаётган ёки мазкур мамлакатдан учган барча самолётлар учун ҳаво ҳудудини ёпганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)