ИШИД жангчилари сони 20 минг кишига боради. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Хавфсизлик кенгаши йиғилишида тақдим этилган ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради «РИА Новости».
«ИШИД жангчилари сони ўтган 16 ой мобайнида сезиларли даражада қисқарди ва ҳозирда 12 мингдан 20 минггача кишини ташкил этмоқда. Айни вақтда Ироқ ва Сурияга бир қатор ҳудудлардан хорижий террорчилар келиши оқими ҳам пасайди», — дейилади ҳисоботда.
БМТ бош котибига кўра, жангариларнинг ўз мамлакатларига қайтиши ва можаролар ҳудудидан бошқа минтақаларга ўтиши халқаро хавфсизлик учун жиддий хавф туғдирмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)