2018 йили АҚШнинг NASA аэрокосмик ташкилотини молиялаштиришнинг 500 миллион долларга қисқартирилиши 2033 йили Марсга одам жўнатиш борасидаги режаларга таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари вазифасини бажарувчи Роберт Лайтфут баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Оқ Уй томонидан тақдим этилган бюджет сўровига биноан, кейинги йили NASAнинг харажатлари 19,1 миллиард долларни ташкил қилади. Бу ҳозирги йилдагидан 500 миллион долларга камроқдир.
Шу билан бирга, бир қатор ҳукумат идораларининг молиялаштирилиши оширилади.
Парламент қуйи палатаси фан, фазо ва технологиялар бўйича қўмитасида қилган чиқиши чоғида Лайтфут ҳужжатда кўрсатилган маблағ 2018 йилги харажатлар учун етарли бўлишини ишонтириб айтди.
Изоҳ (0)