Америка космик агентлиги бир вақтнинг ўзида кўчма илмий лаборатория вазифасини бажарувчи ноёб йўловчи марсоходини тақдим этди, деб ёзади National Geographic.
Марс йўлтанамаси NASA муҳандислари томонидан Parker Brothers Concepts компанияси мутахассислари иштирокида яратилди. Компания фантастик фильмлар учун ғоялар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш билан шуғулланади.
Янги Марс Ровер’нинг узунлиги 8 метр, баландлиги 3,4 метр, эни эса 4 метрни ташкил этади. Унинг корпуси енгил ва мустаҳкам композит материаллардан ишланган, 50 дюймли олтита ғилдираги эса Марснинг ёпишқоқ тупроғида ҳаракатланишга мослаштирилган.
Электрик куч қурилмаси унга текис юзада соатига 110 километргача тезликда ҳаракатланиш имконини беради, бироқ Марс шароитида автомобиль соатига 25 километрдан тез ҳаракатлана олиши эҳтимоли жуда кам.
Автомобильнинг асосий бўлинмасига тўрт нафар астронавт жойлаша олади.
Шу кунларда Марс Ровер’ни Флоридадаги Кеннеди космик маркази томонидан ташкил этилган Summer of Mars сайёр фестивалида кўриш мумкин. NASA мутахассисларининг таъкидлашича, келажакда Марсга ушбу йўлтанламаснинг айнан нусхаси юборилмайди. Бу йўлтанламас унинг прототипи ҳисобланади.
Изоҳ (0)