Сомалида «аш-Шабоб» террорчи гуруҳи томонидан шаҳарнинг назорат остига олиниши чоғида 61 нафар ҳарбий хизматчи ўлдирилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Террорчилар мамлакат шимоли-ғарбидаги Аф Урур шаҳрига ҳужум қилди.
Минтақа губернатори Бари Юсуф Муҳаммаднинг сўзларига қараганда, алоқа узилгани учун охирги маълумотларни олишнинг имкони йўқ. Қурбонлар сони ошган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)