Бир йиллик танаффусдан кейин «Протон-М» ракетаси Echostar-21 Америка сунъий йўлдоши билан Бойқўнғирдан учирилди. Бу ҳақда «Роскосмос» давлат корпорацияси вакилига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Парвоз белгиланган вақтда амалга оширилганлиги таъкидланмоқда. «Бриз-М» тезликни оширувчи блоки Echostar-21 дан 6:55 да (Москва вақти бўйича) ажралиб чиқиши, космик қурилмани «тезлатувчи»дан ажралиши эса 15:58 га белгиланган.
«Протон»ларни учириш 2016 йилнинг 9 июнида тўхтатиб қўйилган эди. Ўшанда Intelsat-31 сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқаётган «Протон» иккинчи босқичи фаолиятида носозлик юзага келган эди.
Изоҳ (0)