2017 йил июлида Украина осмонида уриб туширилган MH17 рейсидаги Boeing’да қурбон бўлганларнинг қариндошлари аэропорт кузатув камералари қайд қилган кадрларни кўриш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ Голландия прокуратураси уларга махфийлик ҳақидаги қонун сабабли бу кадрларни намойиш қилишдан бош тортиб келаётган эди, негаки видеода нафақат қурбонлар, балки ўша куни аэропортда бўлган бошқа одамлар ҳам қайд қилинган.
Аммо бир неча йил давом этган музокаралардан сўнг идора ён берди.
«Бу қурбонларнинг охирги тасвирлари, яқинлари ва қариндошлари учун бу жуда муҳим», — деб ўз қарорини тушунтирди идора вакиллари.
Изоҳ (0)