Скотленд-Ярд Лондондаги теракт чоғида ҳалок бўлган испаниялик Игнасио Эчеберриа полиция ўқларининг қурбонига айланганини инкор қилди. Бу ҳақда, EFE агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ ижтимоий тармоқларда ва Испания матбуотида бу каби тахминлар билдирилган эди. Ўз навбатида, Скотленд-Ярд вакиллари бирор киши полиция томонидан отиб ўлдирилганини тан олишдан бош тортди.
Полиция баёнотида айтилишича, чет эллик бир киши отишма чоғида жабрланган, аммо унинг яралари тиббиёт ходимлари томонидан жиддий деб топилмаган.
Изоҳ (0)