АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқинида содир этилган портлаш ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан безорилик сифатида баҳоланди. Даставвал ҳодиса теракт деб эълон қилинган эди, деб эслатади «ТАСС».
«Элчихона ҳудудига ташланган предмет ҳеч кимга зиён келтириши мумкин эмас эди. Шу муносабат билан бу воқеа безорилик сифатида узил-кесил баҳоланди», — маълум қилди Украина миллий полицияси раиси Сергей Князев.
Шу билан бирга, Украина хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилаётган суриштирув иши асносида воқеанинг теракт эканлиги ҳақидаги версия ҳам текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Киевда АҚШ элчихонаси яқинидаги Сикорский кўчасида 8 июнь, пайшанбага ўтар кечаси портлаш содир бўлди. Нохуш ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)