Юнусобод туманида ўз ҳовлисида наша гиёҳвандлик воситасини етиштирган фуқаро қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.
2017 йилнинг 4 июнь куни, тахминан соат 16:00 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори—2017» тадбири давомида, Юнусобод тумани ҳудудида, Фурқат Тулаганов уйи ҳовлисида қонунга хилоф равишда 15 туп наша гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.