Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қатар авиакомпанияси Qatar Airways Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Мисрга авиарейсларни тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда компания сайтидаги баёнотда маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: Airbus

Фото: Airbus

БАА, Баҳрайн ва Мисрга рейслар 6 июнь куни тўхтатилиши таъкидланмоқда.

«Санаб ўтилган рейсларга рўйхатдан ўтган барча харидорларга муқобил вариантлар, жумладан, фойдаланилмаган чипта учун пулларни тўлиқ қайтариб олиш ёки Qatar Airways тармоғининг яқин йўналишларига текин қайта рўйхатдан ўтиш имкониятлари тақдим этилади», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ Qatar Airways 5 июнь, 23:59 га қадар Саудия Арабистонига барча рейсларни тўхтатиб қўйиши ҳақида маълум қилинган эди.

5 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва БАА Доҳа халқаро террорчилик ташкилотларига ёрдам кўрсатаётганлигини маълум қилиб, у билан дипломатик алоқаларни тўхтатди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда