Торнадо чоғида газон қирқаётгани акс этган сурати интернетда тарқалган канадалик Теюнис Весселс ижтимоий тармоқларда чинакам юлдузга айланди, деб хабар беради «Газета.ru».
Вирусли фотосурат муаллифи — Весселснинг рафиқаси Сесилия. Унинг сўзларига қараганда, эркак торнадо ҳақида билган, аммо мутлақо хавотирга тушмаган. У яқиндагина бу каби табиий офатларга бағишланган семинарда иштирок этгани бунга сабаб бўлган.
Шунингдек, торнадо фотосуратда кўринганидан кўра анча узоқда — уйдан 2 километр нарида бўлаётгани маълум. Бундан ташқари, табиий ҳодиса тезда тингани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Альбертада рўй берган торнадо фотосурат қаҳрамонининг уйига қадар етиб бормаганидан мамнунлик билдирмоқда. Шунингдек, улар Весселсни «Газон қирқувчилар Чак Норриси» деб атамоқда.
Изоҳ (0)