4 июнь куни ўтказилган One Love Manchester хайрия концерти давомида Манчестер шаҳар кенгаши ва Қизил Хочнинг Британия бўлими теракт жабрланувчилари учун 2,35 миллион фунтов стерлингдан (3 миллион доллардан) ортиқ маблағ тўплашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Шоу олдидан Manchester Emergency Fund жамғармасига 9 миллион доллар келиб тушгани маълум бўлган эди. Шу тариқа, тўпланган умумий пул 12 миллион долларни ташкил қилди.
Тўпланган маблағ 22 май куни шаҳарда Ариана Гранде концерти чоғида рўй берган теракт жабрланувчиларига ёрдам бериш учун сарфланади. Хонанда One Love Manchester шоусининг ташкилотчиси бўлди. Бундан ташқари, концертда Фаррелл, Жастин Бибер, Лиам Галлахер, Кэти Перри, Майли Сайрус, Робби Уильямс, Coldplay, Black Eyed Peas, Take That ва бошқа ижрочилар иштирок этди.
Концерт 50 минг кишини тўплади. Чипта нархи 69 долларни ташкил қилди. Барча чипталар олти дақиқа ичида сотиб олинди.
Изоҳ (0)