Берлин ва Анқара ўртасидаги дипломатик низони бартараф қилишга бўлган охирги уриниш муваффақиятсиз якунланди. Шу муносабат билан Германия Туркиядан қўшинларини олиб чиқиб кетишга қарор қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Муқаддам Анқара Германия парламентарийлари Туркиянинг Инжирлик авиабазасидаги бундесвер аскарларини кўриш учун келишини тақиқлаган эди. 5 июнь куни Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Анқарага ташриф буюрди, аммо у мазкур муаммони ҳал қилиш бўйича келишувга эриша олмади.
Туркияга ташрифидан илгари Bild am Sonntag газетасига берган интервьюсида Габриэль Германия Иордания билан ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.
«Агар Туркия расмийлари немис депутатларига ички сиёсий мулоҳазалар ортидан Инжирлик базасига келишга рухсат бермас экан, Берлин ва Анқара ихтилофсиз ва ҳамкорлик асосида қўшинлар жойлаштирилишини тўхтатиши лозим», — деган эди сиёсатчи.
Унинг таъкидлашича, Германия ҳарбийларини Иорданияда қайтадан жойлаштиришда ҳеч қандай муаммолар юзага келмайди.
«Бир неча ўн йиллардан буён Иордания минтақада барқарорлик лангари бўлиб турибди», — қўшимча қилди вазир.
Изоҳ (0)