АҚШ Марказий разведка бошқармасининг (МРБ) Эрондаги операциялари билан «Оятуллоҳ Майк» ва «Қора шаҳзода» лақабларига эга Майкл д’Андреа шуғулланади. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Айнан д’Андреа «ал-Қоида» раҳбари Усома бин Ладенни ўлдириш бўйича операцияни назорат қилган. Нашрга кўра, унинг тайинланиши Трамп Теҳронга нисбатан тажовузкорроқ сиёсат юритишни режалаштираётганидан далолат беради.
«У ўта тажовузкор дастурни олиб бориши, аммо буни ақл билан юритиши мумкин», — ҳикоя қилади МРБнинг собиқ ҳуқуқшуноси Роберт Итингер.
МРБ махфийлик туфайли бу хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.
Тилга олинган агент — д’Андреа 50 ёшдан ошгани ва ислом динига ўтгани маълум.
Изоҳ (0)