Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси Максим Шацких Киевнинг «Динамо» клуби асосий таркиби билан машғулот ўтказади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Шацких бунда катта мураббий вазифасида фаолият олиб боради ва беларуслик бош мураббий Александр Хацкевичга ёрдам беради. Бунга қадар у «Динамо» ўринбосарлари билан ишлаб келаётган ва жамоасига «Насаф» футболчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азиз Ғаниевни таклиф қилганди.
Бош мураббий Александр Хацкевич ва катта мураббий Максим Шацких «Динамо» энг «гуллаган» даврда бирга тўп сургани учун ҳам, мураббий сифатида яхши тандем бўла олиши тахмин қилинган.
Изоҳ (0)