Австралия денгиз хилма-хиллиги маркази атроф-муҳит ҳақидаги миллий дастури доирасида ишловчи олимлар 1880-йиллардан буён биринчи марта юзсиз балиқни кузатишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Typhlonus nasus — сўқир тифлонус 5 минг метр чуқурликда яшайди ва асосан денгиз туби жониворлари билан озиқланади. Тифлонусларнинг узунлиги ўртача 30 сантиметрни ташкил этади. Унинг кўзлари йўқ, оғзи эса танасининг пастки қисмида жойлашган.
Тифлонусдан ташқари, олимлар биолюминессент балиқлар, денгиз ўргимчаклари ва бошқа ноёб жониворларни кузатишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)