АҚШ президентлик лавозимига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон президентлик сайловларидаги мағлубиятининг бир нечта сабабларини маълум қилди. Бу ҳақда The Hill хабар қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Мен ғалаба қозонишим ҳақида тарқатилган тахминлар қурбонига айландим», — деди у Калифорнияда бўлиб ўтган конференцияда.
Клинтон у номзодини қўйган пайтда демократик партия банкротлик ёқасида бўлганлиги, республикачилар партияси эса турли сиёсий лойиҳаларга инвестиция киритишда кўпроқ муваффақият қозонганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, у ФҚБ собиқ директори Жеймс Коми ўғирланган мактублар билан боғлиқ вазият юзасидан мамнуният билан баёнотлар бериш билан бир қаторда, Трамп жамоаси ва Москва ўртасидаги келишув эҳтимоли юзасидан суриштирув олиб боришга бу каби эътибор қаратмаганлигини таъкидлаб ўтди.
Клинтон, шунингдек, текширилмаган маълумотларни чоп этганлиги учун ОАВларини танқид қилди. Қолаверса, сайловчиларнинг аксариятида аёл киши ҳеч қачон Қўшма Штатлар президенти бўлмаганлиги билан боғлиқ қарашлар шаклланганлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)