Россия президенти Владимир Путин Туркияга нисбатан муқаддам жорий этилган бир қатор иқтисодий чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Улар 2015 йил 28 ноябрдаги президент фармони билан жорий этилган эди. Ўша пайтларда Россия самолётининг уриб туширилиши билан боғлиқ можаро туфайли икки давлат ўртасидаги муносабатларга совуқлик тушган эди.
Эндиликда Туркия компанияларининг Россия ҳудудида ишлаши, шунингдек, Россия Туркия фуқароларининг ишга олиниши билан боғлиқ чекловлар бекор қилинди.
Шунингдек, Путин Россия ва Туркия ўртасидаги визасиз сафарларни қисман тиклашга кўрсатма берди.
Изоҳ (0)