Ўзбекистон Президенит 24 май куни «Ўзбекистон Республикаси божхона постлари жиҳозлаш учун Хитой Халқ Республикаси ҳукумати томонидан тақдим этилаётган грантдан самарадор фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Грант таркибига тўртта йирик габаритли инспекцион-назорат комплекси киради. Улар «Ўзбекистон», «Бекобод» (Тошкент вилояти), «Хўжадавлат» (Бухоро вилояти) ва «Сариосиё» (Сурхондарё вилояти) темир йўл чегара божхона постларида ўрнатилади.
Яна ўнта сканерловчи тизим комплектлари «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона постида жойлаштирилади.
ХХР томонидан тақдим этилаётган грант ўз ичига ускуналар учун эҳтиёт қисмларни, уларнинг монтажи ва ишга тушириш ва созлаш ишларини, кафолатли хизмат кўрсатишни ва операторларни ўқитишни қамраб олади. Грантнинг умумий қиймати — 126 миллион юан ёки 18,3 миллион доллардир.
Изоҳ (0)