Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Mercedes-Benz сентябрь ойида Франкфуртдаги автошоуда EQ бренди остидаги янги электромобилни тақдим этади. Бу ҳақда 3Dnews хабар бермоқда.

Фото: 3Dnews

Фото: 3Dnews

Ҳозирда ишлаб чиқиш жараёнида бўлган EQ А автомобили хэтчбек кузовида тайёрланади. МЕА — Modular Electric Architecture платформаси унга асос бўлиб хизмат қилади.

Дастлабки даража модели фақат олдинга ўққа ўрнатиладиган электр мотор билан таъминланиши билдирилмоқда. Шунингдек, икки электр мотори ва тўлиқ узатма тизими билан жиҳозланадиган модель варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Янги электромобил 2020 йилда сотувга чиқиши тахмин қилинмоқда. Унинг нархи 45 минг доллар атрофида бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди