Одамлар гуручни 9400 йил муқаддам эка бошлаган. Буни Хитой жанубидаги Чжэцзянь провинциясида ўтказилган қазилма ишлари кўрсатди, деб хабар беради «Газета.ru».
Қадимий манзилгоҳдан инсон томонидан ундирилган энг қадимий гуруч қолдиқлари топилди. Топилма ҳақида ахборот Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди.
Илгари археологлар ушбу ҳудуддан турли қадимий артефактлар топган эди. Энди у ердан шоли бошоқлари ҳамда кўп миқдорда фитолитлар аниқланди. Фитолитлар — кремний зарралари бўлиб, улардан айрим ўсимликлар ўзини ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланади. Деярли барча фитолитлар букилган бўлиб, бу айнан хонакилаштирилган гуручга хос хусусиятдир.
Гуручнинг ёши фитолитлар таҳлили ҳамда бошқа топилмаларга қиёслаш натижасида аниқланди.
Ҳозирча бу гуруч экила бошлагани ҳақидаги энг қадимий гувоҳликдир.
Изоҳ (0)