iPhone учун процессорлар ишлаб чиқарувчи TSMC компанияси Apple’нинг янги смартфонида экранга ўрнатилган бармоқ излари сканери пайдо бўлишини тасдиқлади. Бу ҳақда Ubergizmo портали хабар берди.
Тайбэйда ўтган TSMC 2017 TSMC 2017 NA Technology Symposium конференциясида компания вакиллари янги iPhone’даги асосий ўзгаришлар ҳақида гапириб берди. Янгиликлардан бири одатий Home тугмасининг олиб ташланишидир. Илгари Touch ID орқа қопқоқда жойлаштирилиши тахмин қилинган эди.
Бунинг ўрнига Apple бармоқ изларини дисплейнинг ҳар қандай қисмида оптик дактилоскопик сенсор ёрдамида аниқлайдиган тизимни жорий қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)