Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин «янги турдаги» ракетага қарши мудофаа тизими синов отиш машқларида қатнашди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Мамлакат етакчиси ҳарбий раҳбариятни мақтади ва ўтган йил билан таққослаганда объектни аниқлаш, уни йўқ қилиш, нишонга уриш фоизи ошганлигини таъкидлади.
У, шунингдек, янги тизимни у бутун мамлакатни ўрмон каби қоплаши учун максимал миқдорда ишлаб чиқаришга кўрсатма берди.
Миллий мудофаа академияси томонидан ташкил этилган отиш машқлари янги ракетага қарши мудофаа тизимини синовдан ўтказиши керак эди. Жумладан, синов вазифаларига душман ракетаси ва учувчисиз учар қурилмаларини аниқлаш ва йўқ қилиш ҳам киритилган.
Изоҳ (0)