Тошкентнинг «Анҳор» боғида янги рангли ва мусиқий фаввора очилди. Facebook фойдаланувчиларидан бири боғда бўлиб, ушбу фавворадан олган таассуротлари ҳақида ёзди ва матнга суратларни илова қилди.
«Бу ерда шундай зўр фаввора очилибди, лекин ҳамма жим. ‘Анҳор’нинг ўзида. Одам жуда кам. Шанба ва якшанба кунлари бошланиши соат 21:15 да, қолган кунларни билмайман», — деб ёзди у.