Черногориялик интернет фойдаланувчилари Дональд Трампнинг НАТО саммитидаги хатти-ҳаракатлари учун АҚШга қарши санкциялар жорий этишни таклиф қилиб чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Трамп НАТОнинг Брюсселдаги янги бош қароргоҳини кўздан кечириш чоғида унинг олдида туриб олган Черногория бош вазири Душко Марковични нарироқ итариб қўйди. Ҳодиса акс этган видеони CNBC журналисти Стив Копак ўз Twitter’ига жойлади. Ушбу видео муҳокамаси чоғида черногорияликлар ўз норозилигини билдирди.
«Америкага қарши қаттиқ санкциялар жорий этиш керак, токи улар кимнинг бош вазирин итарганини ва ҳақорат қилганини тушунсин!», — деб ёзди фойдаланувчилардан бири.
«Агар биз уларга қарши санкциялар жорий қилсак, улар бир бурда нонсиз қолади!», — унинг фикрини қўллаб-қувватлади бошқа фойдаланувчи.
Изоҳ (0)