АҚШнинг Калифорния штатидан сайланган демократ конгрессмен Салюд Карбахаль Москва таъсирига қарши курашиш бўйича жамғарма ташкил қилиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тегишли қонун лойиҳаси 22 май куни АҚШ Конгресси қўмитасига киритилди. Ҳужжат матни сиёсатчининг сайтида жойлаштирилди.
«Россия Федерацияси АҚШ демократик кучларини заифлаштириш, Европа ва АҚШни бўлиб юбориш, Европани ичдан парчалаш, НАТО ва Евроиттифоқ сингари ташкилотлар фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек, шерикларни ўзи билан ҳамкорлик қилишга мажбур этиш мақсадида қатор ҳарбий, виртуал, разведка ва иқтисодий тактикалардан фойдаланмоқда», — дейилади қонун матнида.
Карбахалнинг фикрича, бундай жамғармага камида 100 миллион доллар ажратиш талаб этилади.
Бундан ташқари, қонун лойиҳаси Давлат департаменти томонидан АҚШ Конгресси учун Россиянинг вайронкор фаолияти юзасидан ҳисобот тайёрлаб берилишини назарда тутади.
Изоҳ (0)