Ернинг яссилиги ҳақидаги ғояларга ишонадиган америкалик D. Marble никли ижтимоий тармоқлар иштирокчиси ўз ғоясини фан ёрдамида исботлашга қарор қилди, деб хабар беради Meduza.
D. Marble’нинг фикрича, агар Ер ростанам куррасимон бўлса, унда бир баландликда учаётган самолёт эгилишни компенсация қилиш учун олдинга энгашиб кетади.
Буни текшириш учун у самолётга об-тарозининг электрон муқобили билан чиқди ва 23 дақиқа давомида унинг кўрсаткичларини кузатиб борди. Шу вақт мобайнида, D. Marble’нинг фикрича, самолёт 8 километрлик эгилишни компенсация қилиши лозим эди. Аммо у ҳеч қандай эгилишни сезмади ва шу асосда Ер ясси деган хулосада собит қолди.
Изоҳ (0)