17 март куни халқаро коалиция кучлари томонидан ғарбий Мосулга берилган авиазарбалар оқибатида 101 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Пентагон баёнот тарқатди, деб хабар беради «РИА Новости».
АҚШ ҳарбийлари ўтказган текширувлар шуни кўрсатдики, авиазарба портлашни келтириб чиқарган, бу эса бинонинг қулашига олиб келган.
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг ИШИДга қарши Мосулдаги операцияси 2016 йил октябридан буён олиб борилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.