Гонконг терма жамоаси собиқ футболчиси Ли Вай Мен ҳужум қурбонига айланди, деб ёзди «Championat.asia» нашри South China Morning газетасига асосланиб.
Мамлакат савдо марказларидан бирида 43 ёшли собиқ футболчи чамадон кўтариб кетаётганида қароқчилар қўлига тушиб қолган. Улар жабрланувчига пичоқ билан ҳужум қилган ва қўрқитиш орқали чамадонни олиб қўйган.
Чамадон ичида 24 та қуйма олтин ва маҳаллий валютада 89 минг АҚШ долларига тенг купюра бўлган. Тунаб кетилган чамадон ичидаги нарсалар умумий 1 миллион долларга баҳоланган.
Ҳужум оқибатида Ли Вай Мен юзидан жароҳат олган. Аммо бу жароҳат у қадар жиддий эмас.
Қароқчилар эса ўзларини кутиб турган машинада қочиб кетган. Гонконг полицияси текширув ишларини бошлаган бўлса-да, ҳозирча жиноятчилар манзилини топишнинг иложи бўлмади. Ўз навбатида собиқ футболчи нима сабабдан шунча пул кўтариб юрганига ҳам ойдинлик киритилмаган.
Ли Вай Мен 1993—2006 йиллар оралиғида Гонконг терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 68 та учрашувда иштирок этган.
Изоҳ (0)