Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси Умар Абдулраҳмон Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сардор Рашидовга қўнғироқ қилиб, «Ал-Айн» сафига ўтишни сўради. Бу ҳақда Рашидов «Футбол Экспресс» нашрига берган интервьюсида қайд этиб ўтган.
Менда Амирликлардан кўп таклифлар бор: «Ал-Айн», «Ал-Аҳли», «Ал-Жазира», «Ал-Ваҳда», «Ал-Васл» ва «Шаржа». Улар орасидан ўзим учун энг яхши таклифни қабул қилмоқчиман. Бу катта эҳтимол билан «Ал-Жазира» бўлади. Чунки улар клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнайди. Бундан ташқари, Чемпионлар лигасида иштирок этади. «Ал-Айн»да ўйнаш иштиёқим ҳам бор. Аммо улар чемпионатда 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасидан қуруқ қолди. Якуний қарорни июнь ойида қабул қиламан.«Ал-Айн» 2016 йил Чемпионлар лигасининг финалига қадар етиб борган бўлиб, ярим финалда Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жаиш»ни мағлуб этганди. Ўша мавсумда Осиёнинг энг яхши ўйинчиси бўла олган «Ал-Айн» етакчиси Умар Абдулраҳмон Сардор Рашидовни олиб келиш учун шахсан ўзи алоқага чиққан.Сардор Рашидов, «Ал-Жаиш» аъзоси
Умар Абдулраҳмоннинг ўзи мени жамоасида кўришни хоҳлади. «Ал-Айн» ўтган йили ҳам мени сотиб олиш истагида эди. Аммо жамоам рози бўлмаганди.Маълумот учун, «Ал-Айн» сафида Умар Абдулраҳмон бу йил ҳисобидан «Бунёдкор»га қарши икки бор майдонга тушди ва ҳар иккисида ҳам 1 тадан гол билан, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди: 3:2, 3:0.Бу сафар Умар менга қўнғироқ қилиб, бирга тўп суриш нияти борлигини айтди. Аммо менга «Ал-Жазира» варианти қизиқарлироқ. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати орқали ўзимни кўрсатишим мумкин.
Сардор Рашидов, «Ал-Жаиш» аъзоси
Изоҳ (0)