Туркия суди мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадорликда гумон қилинаётган 139 кишини ҳибсга олиш учун рухсатнома берди. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, тилга олинган шахсларнинг 79 нафари Анқара шаҳри ва пойтахт туман маъмуриятининг собиқ ёки амалдаги ходимларидир.
Қолганлар эса ривожланиш ва таълим вазирликлари ишчиларидир.
Кеча, 23 май куни 69 киши ҳарбий тўнтариш иши доирасида ҳибсга олингани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)