Ленинград вилояти ҳуқуқ-тартибот ходимлари 23 майга ўтар кечаси Гатчинск тумани «Большое Рейзино» қишлоғида жойлашган отхонада юз берган дахшатли ёнғин сабабларини аниқламоқда, деб ёзади «Вести.ru».
Ёнғин маҳаллий вақт билан тунги соат 02:00 ларда бошланиб, тонгги бешдагина уни бартараф қилишга эришилди.
Олов уч минг квадрат метр майдонга тарқалди. Ёнғин оқибатида 17 та от тириклайин ёниб кетди. Фавқулодда ҳолатга айнан нима сабаб бўлганлиги терговчилар томонидан аниқланмоқда.
20 та от ва бир нечта тойни қутқариб қолишга эришилди. От фермаси ёнғин оқибатида барча мулкини йўқотганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)