Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовда жароҳат бор ва унинг Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши сўроқ остида, деб маълумот берди «Championat.asia» нашри.
Берилган маълумотга кўра, Виталий Денисовнинг чурраси (грижа) қўзғаб қолган. Бунинг оқибатида Денисов Россия кубоги финалидан кейин бўлиб ўтган «Локомотив»нинг Премьер-лигадаги учта беллашувида иштирок эта олмаган.
Ўзбекистон терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 12 июнь куни эса ЖЧ—2018 саралаши доирасида Теҳронда Эрон билан ўйнайди.
Виталий Денисов жароҳати сабаб Сурия ва Қатар термаларига қарши ўйинларда ҳам иштирок эта олмаганди. Қайд этиш керак, ўзбекистонликлар суриядан 0:1 ҳисобида енгилган.
Изоҳ (0)