Бир муддат илгари Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев катта делегация бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюргани хабар қилинган эди. У мазкур ташриф доирасида ўтказилган учрашувлар ҳақида ЎзА мухбирига ўз таассуротларини сўзлаб берди.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти билан учрашув жуда мазмунли бўлди. Шавкат Мирзиёевнинг ҳуқуқ-тартибот тизими ва соҳа ходимлари фаолиятини чуқур билиши мени ҳайратга солди», — таъкидлади Россия вакили.
«Ўзбекистонда жамоат тартибини сақлаш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор, соҳа ходимларига яратилган шароитлар билан танишдик. Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар бизда катта таассурот қолдирди. Россия ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига татбиқ этиш мумкин бўлган жиҳатларни белгилаб олдик».
«Учрашувда ички ишлар органлари фаолиятининг асосий мезони жамоатчилик фикри бўлиши зарурлиги таъкидланди. Бу жуда тўғри фикр. Тизим ходимлари фақат ҳисобот ёки статистика маълумотларига асосланиб хотиржамликка берилиши мумкин эмас. Уларнинг иши натижасини одамлар сезмагунча ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини самарали, деб бўлмайди».
«Бугун имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ўртасида 2017–2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорликка оид ҳужжатни амалий мазмун билан тўлдириб борамиз», — деб сўзини якунлади Колокольцев.
Изоҳ (0)