АҚШ президенти Дональд Трамп Фаластин мухторияти етакчиси Маҳмуд Аббос билан учрашув чоғида Фаластин ва Исроил ўртасидаги тинчлик жараёни қайтадан бошланиши учун қўлидан келган ишни қилишга ваъда берди. Бу ҳақда «Gordonua.com» хабар бермоқда.
«Президент Аббос билан биргаликда биз келажакка боқамиз ва бошқа муҳим йўналишлар — террорга қарши кураш ҳамда Фаластин иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаймиз», — қўшимча қилди Оқ Уй бошлиғи.
Ўз навбатида, Аббос унинг фикрларига қўшилишини билдириб ўтди.
«Умид қиламанки, Трамп тарихга фаластинликлар ва исроилликлар ўртасида тинчликка эришишда жонбозлик кўрсатган инсон сифатида киради», — деди у.
Изоҳ (0)