Зимбабведа овчиларнинг профессионал гуруҳи аъзоларидан бири Теунис Бота устига фил қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Telegraph хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Овчилар сафари давомида кутилмаганда бир нечта филга дуч келди. Улар овчиларга ҳужум қилди. Бота ҳайвонларга қарата ўқ уза бошлади. Шундан сўнг филлардан бири эркакни хартуми билан тутиб олди. Дўстини қутқариш учун бошқа овчилар ҳам унга ўт очди.
Оқибатда яраланган ҳайвон Ботанинг устига қулади.
Изоҳ (0)