Россиялик учувчи Олег Пешковни ўлдиришда айбланган Туркия фуқароси Алпарслон Челик бошқа иш юзасидан беш йилга қамалди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Измир суди уни ноқонуний қуролга эга бўлганликда айблади.
Маълумотларга қараганда, 2016 йил мартининг охирида Челик ва яна 13 киши Измир ресторанларидан бирида ушланган. Полициячилар уларнинг ёнидан Калашников автомати, иккита тўппонча ва ўқлар топган.
Улар яшайдиган жойларнинг тинтув қилиниши асносида янги қуроллар топилди.
Судда Олег Пешковнинг ўлдирилиши билан боғлиқ айбловлар илгари сурилмади.
Россиянинг Су-24 самолёти Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Сурия осмонида 2015 йил ноябрида уриб туширилган эди. Учувчилар катапультани ишга туширишга улгурди, аммо экипаж командири Олег Пешков ердан олиб борилган отишма чоғида ўлдирилди. Штурман Константин Мурахтин омон қолди.
Ушбу воқеа икки мамлакат ўртасида жиддий дипломатик низо келтириб чиқарди.
Изоҳ (0)