Жаҳонда ёши катта инсонларнинг 19,5 фоизи ортиқча вазн муаммоларидан азият чекади. Буни иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти маълумотлари кўрсатмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Бу муаммо энг кенг тарқалган мамлакат сифатида АҚШ тан олинди. 15 ёшдан катта америкаликларнинг 38,2 фоизига ортиқча вазн билан боғлиқ ташхиси қўйилган. Таҳлилчиларнинг прогнозларига қараганда, 2030 йилга келиб бу кўрсаткич 47 фоизни ташкил этади.
Рейтингнинг иккинчи поғонасида 32,4 фоиз кўрсаткич билан Мексика турибди. Ушбу мамлакат аҳолисининг 70 фоизида ортиқча вазн бор.
Кейинги ўринларни Янги Зеландия, Венгрия ва Австралия эгаллади. Олтинчи ўринда Буюк Британия турибди.
Энг яхши кўрсаткичларни Япония намойиш қилди. Ушбу мамлакат аҳолисининг 3,7 фоизидагина семизлик ташхиси бор.
Изоҳ (0)