Ўзбекистон мудофаа вазирлиги МДҲ давлатлари ҳарбий-ўқув муассасалари терма жамоалари ўртасидаги «Қувноқлар ва зукколар» клуби фестивали финалида иштирок этади. Финал 23 май куни Россия армияси марказий академик театрида бўлиб ўтади, деб хабар беради «Жаҳон» агентлиги.
Ҳар йили ўтказиладиган танлов ҳарбий таълим муассасаларида ўқиётган ёшларнинг ижодий салоҳиятини оширишга қаратилган.
2017 йили ўйинлар икки босқичда ўтмоқда: саралаш баҳслари ва саккиз жамоа иштирокидаги финал синови. Жорий йилги ярим финалларда рекорд миқдордаги — 32 та жамоа иштирок этди.
Изоҳ (0)