АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИДга қарши курашни янада жонлантириш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда журналистларга Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис маълумот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Президент Трамп мудофаа вазирлиги барча вазирликлар билан бирга кампанияни батафсил қайта кўриб чиқишини айтди. Биз ушбу ҳисоботни тайёрладик, ва, ҳужжатни кўриб чиққач, у ИШИДга қарши кампанияни янада жадаллаштиришни топширди», — маълум қилди Мэттис.
У бошқа тафсилотларни келтирмади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)